Маҳаллада амалга оширилаётган ишлар

Янгибозор тумани “Дўстлик” маҳаллласида амалга оширилган ишлар тўғрисида

2022 йил 15-16 феврал ҳолатига МАЪЛУМОТ

Бажарилган ишлар

Келгусида амалга ошириладиган ишлар

Экология соҳасида

1

    “Дўстлик” маҳалласи ҳудудида 2021 йил куз мавсумида экилган дарахтлар хатловдан ўтказиш ишлари олиб борилди.      

    2021 йилнинг куз мавсумида 2383 дона мевали ва манзарали дарахтлар экилган.

    Шундан, маҳалладаги 5 та кўчада жами 968 та дарахт хатловдан ўтказилди ва рўйхатга олинди.

    Хусусан, Мехр Нури  кўчасида 15 та шарқ туяси, 350 та мевали дархтлар ҳамда Нурхаёт кўчасида 25 та терак, 112 та мевали дарахтлар, Элобод кўчасида 155 та терак, 136 та мевали дарахтлар, К.Атаниёзов кўчасида 25 та япон сафораси, 50 та мевали дарахт ҳамда Бобур кўчаларида 15 та вигрин арчаси, 10 та жийда ва 75 та мевали дарахлар хатловдан ўтказилиб рўйхатга олинди.

 “Дўстлик” маҳалласида 2022 йил баҳор мавсумида экилиши режалаштирилган 4170 та мевали ва манзарали дарахтларни “Мехр Нури”, “Нурхаёт”, “К.Атаниёзов”, “Элобод”, “Умид нихоли”, “Бобур” кўчаларига тақсимлаб ўз вақтида экилишини назорат қилиш.

2

“Тоза худуд” Янгибозор Туман филиали томонидан аҳоли хонадонларининг маиший ва суюқ чиқиндиларини олиб чиқиш учун 4 та махсус техникалар ажратилган ва Дўстлик маҳалласидаги “Мехр Нури”, “Нурхаёт”, “К.Атаниёзов”, “Элобод”, “Бобур” кўчаларидан 23,8 тонна маиший ва 32 тонна суюқ чиқиндилар олиб чиқилди.

    Дўстлик маҳалласидаги кўп қаватли уйлар ёнларига ўлчами 8 х 10 бўлган чиқинди йиғиш шахобчаларини маҳаллий бюджет ҳисобидан қуриш ва 8 та контейнерлар билан таъминлаш.   

    Шунингдек маҳалладаги 2 та мактаб ва 1 та мактабгача таълим муассасаларини 6 та контейнер билан таъминлаш.

    Маҳалладаги аҳоли хонадонларининг
72.7 млн.сўмлик қарздорлигини ундириш бўйича огохлантириш бериш.

    Маҳалладаги 15 та юридик ташкилотлар билан чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш бўйича шартномалар тузиш.


Февраль 16, 2022
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 464 марта