Маҳаллани қўллаб-қувватлаш кенгашининг ташкилий йиғилиши бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-209-сон Фармони ҳамда “Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-402-сон Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Янгибозор тумани маҳаллани қўллаб-қуватлаш кенгашининг ташкилий йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда янги ташкил этилаётган Ўзбекистон Республикаси  маҳаллалари уюшмасининг туман бўлими фаолиятини самарали йўлга қўйиш, зиммасига юклатилган вазифалар ижросини таъминлашга яқиндан ҳамкорлик кўрсатиш ва кўмаклашиш борасида тўхталиб ўтилди.

Шунингдек тумандаги 30 та маҳаллалардан вилоят кенгашининг ташкилий йиғилишида иштирок этиш учун 4 нафар МФЙ раисларига ишончнома берилди.


Январь 12, 2024
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 62 марта