Матбуот анжумани ўтказилди

Ўтган 2023 йилда туманда аҳолини тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, ўзини ўзи банд қилиш ва иш билан таъминлаш бўйича 228 нафар фуқарога 1 млрд. сўм миқдорида субсидиялар ажратилди. Агар таҳил қилсак бу кўрсаткич 2022-    йилга қараганда  
2,5 баробарга ошганини кўрамиз. Шунингдек, янги саноат лойиҳалари ишга туширилиб, аҳоли бандлиги таъминланди. Жори йил давомида  саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини
575 млрд. сўмга ва ўтган йилга нисбатан  96 млрд.сўм қўшимча саноат ҳажмлари ишлаб чиқарилишини режа қилинган.   Хусусан:

– жорий йилнинг ўзида қиймати 52 млн. долларлик бўлган 23 та саноат лойиҳани ишга туширилади ва улар ҳисобига 23 млрд.сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб  чиқарилади.

– та кам қувватда фаолият юритаётган корхоналарни тўлиқ қувватга чиқариш натижасида 6 млрд сўм ва 2 та мавжуд корхоналар қувватларини кенгайтириш натижасида 22 млрд сўмга қўшимча саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

Матбуот анжуманида мавзу бўйича саволларга жавоблар берилди.

 

Янгибозор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

 


Январь 12, 2024
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 39 марта