Матбуот анжумани ўтказилди

Юртимиздаги барча маҳаллаларда ёшлар етакчиси лавозими жорий этилиб, бу вазифага ташкилотчилик қобилиятига эга, ташаббускор йигит-қизлар танлаб олинди.
“Ёшлар дафтари” тизими йўлга қўйилиб, ёшларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизими такомиллаштирилди.

Хусусан, ўтган 2023 йилда туманимизда 1828 нафар ёшларга қарийб 4 млрд 550 млн сўмлик ёрдамлар кўрсатилди.

Янгибозор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими билан ҳамкорликда ўтгазилган бугунги матбуот анжумани ҳам айнан шу мавзуга қаратилди.

Унда "Ёшлар дафтари" вакилларининг ижтимоий ҳаётдаги ўрни, уларга яратилаётган имкониятлар хусусида сўз юритилди. Шунингдек, бу борада амалга оширилган ишлар юзасидан масъулларнинг ҳисоботлари тингланди. Матбуот анжуманида ОАВ вакиллари ва блогерлар иштирок қилди.

Янгибозор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

 


Февраль 23, 2024
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 298 марта