Муаммолари қонуний ҳал бўлган аёлларни “Аёллар дафтари”дан чиқариш тўғрисида.

Туманда жами 88 275 нафар аҳоли истиқомат қилади.  Шундан,44083 нафари эркаклар,  44 192  нафарини аёллар ташкил қилади.  Шу жумладан, 30 ёшдан ошган аёллар 19584 нафарни ташкил қилади.

  1. “Аёллар дафтарининг” 1-босқичида 2412 нафар хотин-қизлар “Аёллар дафтари”га киритилган бўлиб 2191 нафар аёллар Халқ депутатлари туман кенгашининг қарори асосида “Аёллар дафтари”дан чиқарилди ва 221 нафар доимий ёрдамга муҳтож аёллар “Аёллар дафтари”да қолдирилди. “Аёллар дафтари”нинг 2-босқичида “Аёллар дафтарида қолган 221 нафар ва қайта хатлов натижасида аниқланган 1257 нафар жами 1478 нафар аёллар “Аёллар дафтари”га киритилди. Бугунги кунга қадар  1456 нафар аёлларнинг муаммолари ҳал этилган. Жумладан:

I-тоифа 598 нафар хотин-қизлар ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсизлар, 598  нафар аёлларнинг  иш бандлиги таъминланди.

1.1-тоифа 536 нафар аёлларнинг иш бандлиги таъминланди. 

             1.2-тоифа 8 нафар аёллар касбга ўқиш истагини билдирган, 8 нафар аёллар Хунарманд уюшмаси томонидан “Гул босилган газламалар ва чокли буюмлар” йўналиши бўйича қайта касбга ўқитилиб сертификатлари берилди. Қайта касбга ўқитиш учун 980 минг сўм миқдорида касбга ўқитиш ҳаражатлари қоплаб берилди.

             1.3-тоифа 36 нафар аёллар кредит олиш истагини билдирган  36 нафар аёлларга тижорат банклари томонидан жами  493 млн 20 минг сўм миқдорида кредитлар ажратилган.

II-тоифа 98 нафар боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд хотин-қизларни 98 нафар боқувчисини йўқотган аёлларга моддий ёрдамлар кўрсатилиб, жами 11 млн 270 минг сўм миқдорида моддий ёрдамлар берилди.

III-тоифа 195 нафар ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар, 195 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган аёлларга моддий ёрдамлар берилиб, тиббий кўрикдан ўтказилди. Ногиронлиги бўлган хотин-қизларга жами 26 млн 700 минг сўм миқдорида моддий ёрдамлар берилди. 2 нафар хотин-қизлар вафот этди.

IV-тоифа 5 нафар Уй-жойини таъмирлашга муҳтож I-гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар 5 нафарининг оилавий шароитлари, таъмирлаш ҳаражатлари ҳисоб-китоб қилиниб, 68 млн 700 минг сўмлик таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

V-тоифа 5 нафар хотин-қизлар нотурар жойларда истиқомат қилаётган, ўзининг ёки биргаликда яшовчи оила аъзоларининг номида турар жой мавжуд бўлмаган. 5 нафар нотурар жойларда истиқомат қилаётган аёл ижара шартномалари асосида бошқа уйга кўчирилиб 10 млн 584 минг сўм  ижара пуллари тўлаб берилди, 2 нафар хотин-қизга Янгибозор тумани Ифтиҳор маҳалласида қурилаётган намунавий типдаги арзон уй-жойлар учун 16 млн 800 минг сўм миқдорида бошланғич бадал пули тўлаб берилиб уй-жой ажратилди,  “Жайхун” маҳалласида яшовчи Масилова Қирмизига “Дўстлик” маҳалласида қурилаётган кўп қаватли уй-жойлардан уй-жорй олиши учун 19 млн сўм бадал пули тўлаб берилиб уй-жой шартномалари тузилди.

VII-тоифа 200 нафар хотин-қизлар тиббий ҳимояга муҳтож, 200 нафар Туман тиббиёт бирлашмаси томонидан тиббий кўрикдан ўтказилиб 4 млн 900 минг сўм маблағ ажратилди. 4 нафар хотин-қизларнинг операциялари учун 66,5 млн сўм пул маблағлари ўтказиб берилди. 19 нафар аёлларга даволанишлари учун 20 млн 520 минг сўм моддий ёрдамлар берилди. 1 нафари вафот қилди.

VIII-тоифа 187 нафар хотин-қизлар ҳуқуқий ёрдам олишга муҳтож, 187 нафар ҳуқуқий ҳимояга муҳтож аёлларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилиб, муаммолари ҳал қилинди.

IX-тоифа 189 нафар хотин-қизлар психологик маслаҳатга муҳтож;

189 нафар психологик ёрдамга муҳтож аёлларга психологлар томонидан 2 маротаба 4 та гуруҳ асосида тренинглар ўтказилиб, психологлар бириктирилиб, психологик ёрдамлар кўрсатилди ва 4 млн сўм пул маблағи ажратилди.

“Аёллар дафтари”га киритилган уй-жой ширкатларидан қарздорлиги мавжуд 20 нафар хотин-қизларнинг 15 млн 348 минг сўмлик қарзлари қоплаб берилди.

         “Аёллар дафтари”га киритилган 90 нафар хотин-қизларни соғлигини мустаҳкамлаш учун тоғли ҳудудларга саёҳат ташкил қилиниб 90 млн сўм пул маблағи ажратилди.

“Яшил макон” лойиҳаси доирасида “Аёллар дафтари”га киритилган  201 нафар хотин-қизларга 2,5 млн сўм ажратилиб , 2000 туп мевали дарахтлар кўчатлари тарқатилди.

         “Аёллар дафтари”га киритилган 500 нафар хотин-қизларни Хоразм вилояти драма театрида маданий хордиқ чиқаришини ташкил қилиш мақсадида 9,5 млн сўм пул маблағи ажратилиб, театр тамошаси ва бориб келиш учун афтобуслар ташкил қилинди.

“Аёллар дафтари”га киритилган ногиронлиги бўлган хотин-қизларни 3-декабр ногиронлар куни муносабати билан қўллаб-қувватлаш мақсадида 65 нафар хотин-қизларга 6,5 млн сўмлик  совғалар тарқатилди.

“Аёллар дафтари” га киритилган 67 нафар хотин-қизларга “Конституция куни” ва “Янги йил” байрами муносабати билан 12 млн 950 минг сўм пул маблағи ажратилиб озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Аёллар дафтарида қолган 27 нафар ногиронлиги бўлган аёллар, 1 нафар уй-жой таъмирлашга муҳтож аёллар, 4 нафар тиббий ёрдамга муҳтож аёллар, 3 нафар боқувчисини йўқатган аёллар, 2 нафар нотурар жойда истеқомад қилувчи аёллар, жами 37 нафар аёлларнинг муаммолари қонуний ҳал бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги  “Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизларни ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари” тўғрисидаги № 250-сонли қарорининг 2-илова, 5-боб, 27-бандига ва Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6 - , 24 - моддаларига мувофиқ, халқ депутатлари Янгибозор тумани Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

  1. Янгибозор туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг 1-ўринбосари, туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси М.Машарипованинг “Аёллар дафтари”дан чиқариш тўғрисидаги таклифи маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги “Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизларни ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари” тўғрисидаги № 250-сонли қарорининг 2-илова, 5-боб, 27-бандига мувофиқ “Аёллар дафтари”га киритилган бандлиги таъминланган, доимий даромад манбаига эга бўлган, муаммолари қонуний ҳал бўлган аёллар иловага асосан “Аёллар дафтари” дан чиқарилсин.
  3. Халқ депутатлари Янгибозор тумани Кенгаши депутатларига:

-ҳар бир депутат ўзи сайланган ҳудуддаги “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни рўйхат асосида мукаммал ўрганиб, уларга кўрсатилаётган ёрдамлар, муаммоларни ҳал этиш бўйича қилинаётган ишлар юзасидан депутатлик назорати ўрнатсин.

  1. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари Янгибозор тумани Кенгашининг доимий комиссиялари раисилари ва сектор раҳбарлари зиммасига юклатилсин.

Январь 19, 2022
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 307 марта