НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАРНИ ҲАМДА АҲОЛИНИНГ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ ҚАТЛАМЛАРИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШНИНГ ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 74- сонли Фармонига асосан 2022 йил 1 апрелдан бошлаб ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига ҳар ойда 500 000 сўм миқдорида нафақа тўлови яни парваришлаш нафақаси жорий этилди.

       Парваришлаш нафақасини тўлаш ва етказиб бериш харажатлари Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади ва парваришлаш нафақаси фуқароларнинг Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталига қилган мурожаатлари асосида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан тайинланади ва тўланади.

        Парваришлаш нафақасини қуидаги касаллик тури билан оғриган ногиронлар учун тўлаб берилади:

  1. Бош ва орқа мия жароҳатлари ҳамда туғуруқ жароҳатлари оқибатида бош ва орқа мия қон айланишининг оғир бузилишлари, перивентрикуляр лейкомаляция, марказий асаб тизимининг вирусли инфекциялари натижасида чуқур ҳаракатлар бузилиши билан асоратланган ҳолатлар.
  2. Жарроҳлик амалиётидан кейинги ҳолатлар: ички аъзолар, суяк-мушак тизими, мия қутиси, қулоқ-томоқ-бурун аъзолари ва суяк-мушак тизимининг туғма аномалияси (ривожланиш нуқсонлари ва деформацияларнинг оғир шакллари) билан туғилган чақалоқларда узоқ назоратни ва коррекцияни талаб қиладиган ҳолатлар.
  3. Бириктирувчи тўқиманинг тизимли шикастланиши: тизимли қизил югурик, дерматополимиозит, тизимли бошланувчи ювенил артрити, ювенил ревматоид артрити ва тугунчали периартеритнинг оғир турлари.
  4. Церебрал фалаж ва бошқа фалажли синдромлар (истисно: G81.0-G81.9-гемиплегия, G83.1-оёқлар моноплегияси ва G83.2-қўл моноплегияси).
  5. Болалар церебрал фалажи, перивентрикуляр лейкомаляция. (Истисно: G80.2-болалар гемиплегияси).
  6. Тез-тез қайталанувчи эпилепсиянинг шахс ўзгариши ва ақл пастлиги билан кечиши.
  7. Келиб чиқиши ҳар хил бўлган ақлий заифликнинг чуқур ва оғир тури. Аутизм.
  8. Сурункали оғир шизофрения ва бошқа руҳий бузилишлар, хулқ-атвор бузилишлари.
  9. Полиомиелит касаллигининг оғир асоратлари.
  10. Ўткир бўшашган шол.
  11. Туғма гидроцефалия (кучли мия қутиси гипертензияси, тез-тез такрорланувчи талваса хуружлари, кўз тубидаги асоратлар, парезлар, плегиялар, ақлий, нутқий, мотор ривожланишида орқада қолишлар).
  12. Кўриш ўткирлигининг яхши кўрадиган кўзда 0 — 0,03 га (коррекция билан) пасайиши.
  13. Туғма ва орттирилган тусдаги сурункали бронх-ўпка касалликларида II-III даражали турғун нафас етишмовчилиги. Астманинг гормонга боғлиқ асоратли тури.
  14. Тез-тез қайталанувчи оқма яралар ва функционал бузилишлар билан кечадиган суяк ва бошқа таянч тизими сили, силга қарши дори воситаларига турғунлиги бўлган, даволаниш натижа бермаган ва паллиатив давога муҳтож бўлган сил касалликлари; бош мия фаолиятининг кескин бузилиши билан кечадиган сил менингоэнцефалити, жарроҳлик йўли билан даволанишга ҳаётий қарши кўрсатмалари бўлган, кескин функционал бузилишлар билан кечадиган бош ва орқа мия туберкулемалари.
  15. Жигарнинг туғма, ирсий, орттирилган касалликларида кучли турғун қайта тикланмайдиган функционал бузилишлар.
  16. Сурункали буйрак етишмовчилигининг III босқичи.
  17. Инкурабел ёмон сифатли ўсмаларнинг оғир шакли.
  18. Бир неча бор жарроҳлик амалиётидан кейин тузатиб бўлмайдиган доимий нажас ва сийдикни тута олмаслик, йўғон, тўғри ичак ва орқа чиқарув тешигининг туғма ва орттирилган оқмалари, сийдик таносил аъзолари оқмалари.
  19. Суяк-мушак тизими ва бириктирувчи тўқима касалликларида яққол қайта тикланмайдиган функционал бузилишлар:

бир ёки иккала оёқ ва қўлларда туғма ва орттирилган оғир даражадаги скелет деформациялари ва ампутацион чўлтоқлар;

таянч-ҳаракат аппаратининг ривожланиш нуқсонлари туфайли мустақил ҳаракат ва ўз-ўзига хизмат қилиш имконияти йўқлиги.

  1. Қон айланиш тизими туғма аномалиялари (ривожланиш нуқсонлари, маълум бир ёшгача операция қилиб бўлмайдиган ҳолатлар, юрак ва йирик қон томирларида ўтказилган жарроҳлик амалиётидан кейинги ҳолатлар) ифодаланган даражадаги функция бузилишлари билан.
  2. Ички секреция безлари функциясининг етишмовчилиги:

қандли диабетнинг 1 тури (инсулинга боғлиқ қандли диабет);

қандсиз диабет (питиутрин-резистент шакли), Иценго-Кушинга синдроми, сурункали буйрак усти безларининг бошқа бузилишлари (Адиссон кризи), тотал адреноэктомиядан кейинги ҳолат, буйрак усти бези пўстлоғининг оғир туғма дисфункцияси, соматотроп етишмовчилик (гипофизар нанизм), туғма ва орттирилган гипотиреознинг оғир шакли, гипопаратиреоз, тиреотоксикоз.

  1. Миопатиялар, орқа мушак атрофияси, тугалланмаган остеогенез, ирсий нейродегенератив касалликлар — лейкодистрофия, гепатолентикуляр дегенерация. Ички аъзолар ва тизимларнинг оғир бузилишлари, психомотор ва нутқий ривожланишдаги бузилишлар билан кечувчи ирсий рахитсимон касалликлар, Марфан синдроми ва Элерс-Данло синдроми.
  2. Кўплаб туғма нуқсонлар, ички аъзолар фаолиятининг бузилишлари, психомотор ва нутқий ривожланишда орқада қолиш билан кечувчи хромосом бузилишлар: Клайнфельтер синдроми, Шершевский-Тернер синдроми, Патау синдроми, Эдвардс синдроми ва бошқалар.
  3. Ўткир ва сурункали лейкозлар, гемобластозлар, хавфли гистиоцитоз, миелодиспластик синдромлар.
  4. Қон ишлаб чиқариш туғма ва орттирилган апластик анемиялари.
  5. Оғир геморрагик синдром билан кечувчи, доимо қайталаниб турувчи сурункали тромбоцитопатиялар, ирсий ва орттирилган шакллари, йилига 3 маротабадан ортиқ хуруж қиладиган геморрагик синдромлар.
  6. Гемофилия.
  7. Талассемия.
  8. Туғма иммунитет танқислиги ҳолатлари: оғир мужассамлаштирилган антитаначалар етишмовчилиги устун бўлган иммунитет танқислиги ҳолатлари, полиморфядроли нейтрофиллар функционал бузилишлари, септик грануламатоз — жигар, ўпка, лимфа тугунлари ва бошқа аъзоларнинг қайталаниб турувчи бактериал шикастланиши билан кечиши.
  9. ОИТС — орттирилган иммунитет танқислиги синдромининг IV босқичи.
  10. Буллёз эпирдемиолиз.
  11. Кистозли фиброз (муковисцидоз): 7 ёшгача бўлган болалар доимий ёрдамга муҳтож; 7 ёшдан катта болаларда — оғир асоратли ҳолатларда.
  12. Ички аъзолар фаолиятининг бузилишлари, психомотор ва нутқий ривожланишда орқада қолиш билан кечувчи ирсий гликоген тўпланиши ва гликосфинголипид метоболизмининг бузилиши касалликлари:

Помпе касаллиги;

Гоше касаллиги;

Фабри касаллиги;

Краббе касаллиги;

Ниман-Пик (А ва В тури) касаллиги;

Мукополисахаридозлар.

  1. Ички аъзолар фаолиятининг бузилишлари, психомотор ва нутқий ривожланишда орқада қолиш билан кечувчи Даун касаллиги.

 

 

Бюджетдан ташкари Пенсия жамғармаси

Янгибозор туман бўлими бошлиғи

Ўринбосари                                                                                        С.Хайтбоев

 

 


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK Сентябрь 12, 2022 - Автор: Umida Nurmetova