O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI XORAZM VILOYATI YANGIBOZOR TUMANI HOKIMINING QARORI
2021 yil 19-may № 1052 Yangibozor tumani
Оёқдўрман қишлоғида яшовчи фуқаро
Дилфуза Ахмедовага фермер хўжалиги
ташкил қилиш учун узоқ муддатга ижарага
ер майдони ажратиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 6, 53-моддалари, “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонуни ушбу юзадан фуқаро Ахмедова Дилфузанинг узоқ муддатли ижарага ер майдони ажратиб беришни сўраб ёзган аризасига, туман ҳокимлиги ҳузуридаги ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи туман комиссияси ҳамда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг хулосасига биноан ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига асосан
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
- Янгибозор туман ҳокимлиги ҳузуридаги ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи туман комиссияси ҳамда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг хулосасига биноан фуқаро Ахмедова Дилфузанинг чорвачилик йўналишидаги фермер хўжалигига узоқ муддатли ижарага ер майдони ажратиб беришни сўраб ёзган аризаси талаби қаноатлантирилсин.
2.Оёқдўрман қишлоғидаги фуқаро Ахмедова Дилфузага Оёқдўрман қишлоғининг туман ҳокими заҳираси ҳисобидаги № 492, 493к, 494к, 495, 491к, 496к, 479 -контурларида жойлашган умумий ер майдони 18,7 гектар, шундан суғориладиган экин ер майдони 16,9 гектар, ариқ ва зовурлар 1,7 гектар, йўллар 0,1 гектардан иборат ер участкаси узоқ муддатли 40 (қирқ) йил муддатга чорвачилик йўналишида ижарага ажратиб берилсин.
- Фуқаро Ахмедова Дилфузага ер майдони ажратилиши муносабати билан туман ҳокими ва фермер хўжалиги раҳбари Ахмедова Дилфуза ўртасида тузиладиган ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини тайёрлаб, вилоят ҳокимининг қарори қабул қилингандан кейин расмийлаштириб жойида ер майдонларини далолатнома асосида топшириш туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими (Р.Рахимов) зиммасига юклатилсин.
4.Ахмедова Дилфузага фермер хўжалиги ташкил қилиш учун ер майдони ажратиб берилиши муносабати билан ажратиб берилаётган ер майдонларда 2021 йил ҳосили учун қилинган харажатлар белгиланган тартибда тегишли ташкилот ва корхоналар билан далолатнома асосида топшириш ва қабул қилиб олиш топширилсин.
- Ахмедова Дилфузага:
- туман ҳокими билан ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини қайта тузиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш;
- ердан ер қонунчилиги асосида белгиланган мажбуриятларга амал қилган ҳолда самарали фойдаланиш;
- ҳудудий статистика ва солиқ идораларига белгиланган муддатларда ҳисоботларни тақдим этиб бориш;
- ер участкасидан қишлоқ хўжалик экинларининг ҳосилдорлиги (уч йил учун ўртача йиллик ҳосил ҳисобида) ернинг кадастр баҳосидан кам бўлмаслигини таъминлаш;
- ерлардан ер қонунчилигида қайд этилган мажбуриятларни бажарган ҳолда самарали фойдаланиш ва доимий равишда тупроқ унумдорлигини ошириб бориш юзасидан зарур чора-тадбирларни кўриш вазифаси юклансин.
- Ушбу қарорга асосан туман қишлоқ хўжалиги, давлат статистика, давлат солиқ инспекцияси ҳамда ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари ўз ҳисоботларига тегишли ўзгартиришлар киритсин.
- Мазкур қарорнинг тасдиғи халк депутатлари туман Кенгаши сессиясига киритилсин.
- Ушбу қарорнинг тасдиғи ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи вилоят комиссиясидан сўралсин.
- Ушбу қарорни ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
Туман ҳокими Ў.Курбанов
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 497 марта