O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI XORAZM VILOYATI YANGIBOZOR TUMANI HOKIMINING QARORI
2021 yil “31 ” may № 1157 Yangibozor tumani
Янгибозор туманида транспорт ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тегишли йўл белгиларини ўрнатишга рухсат бериш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонуннинг 7-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2018 йил 19 майдаги “Ўзбекистон Республикаси йўл хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 377-сонли Қарори, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6, 25-моддаларига мувофиқ;
ҚАРОР ҚИЛАМАН:
- Янгибозор туманида пиёдалар ва транспорт воситаларининг ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл транспорти ҳодисаларини олдини олиш мақсадида, туманнинг “Ж.Мангуберди” кўчасининг ҳар иккала томонига 3.27 “Тўхташ тақиқланади” йўл белгисини ўрнатишга,
- туманнинг “Фидокор” кўчасидаги “Деҳқон бозори” олдига 300 метр масофада тирбандликни олдини олиш мақсадида 3.27 “Тўхташ тақиқланади” йўл белгисини ўрнатишга рухсат берилсин.
- Янгибозор туман ИИБ (А.Машарипов), туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси (И.Нурметов) ҳамда туман Ободонлаштириш бошқармаси (Д.Эркаев) мазкур қарорнинг 1-бандида кўрсатиб ўтилган манзилга 3.27 “Тўхташ тақиқланади” йўл белгисини ўрнатилишини таъминласинлар ва доимий назорат қилиш вазифаси юклатилсин.
- Мазкур қарор Янгибозор туман ҳокимлигининг расмий нашри ҳисобланган “Янгибозор кўзгуси” газетаси (Ў.Яхшимуратов) ҳамда расмий веб-сайти (У.Нурметова)да эълон қилинсин, ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
- Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари в.б М.Самандаров зиммасига юклатилсин.
Янгибозор туман ҳокими в.в.б Ж.Халметов
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 761 марта