O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI XORAZM VILOYATI YANGIBOZOR TUMANI HOKIMINING QARORI

2021 –yil 17-may                    № 1027                         Yangibozor tumani

 

Янгибозор тумани Бошқирших қишлоги ҳудудидан “Қодир Ахмад” хусусий корхонасига узоқ муддатли ижарага ер майдони ажратиб бериш тўғрисида

 

            Янгибозор тумани Бошқирших қишлоғи ҳудудидан “Қодир Ахмад” хусусий корхонаси раҳбари М.Рахимовнинг сабзавот полиз маҳсулотларини етиштириш учун узоқ муддатли ижарага ер майдони ажратиб беришни сўраб ёзган аризасига биноан ер участкаларини бериш (реализасия қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг далолатномасини ва бошқа тақдим қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 6-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонуннинг 10-моддасига асосан

 

                                                           Қ А Р О Р     Қ И Л А М А Н:

 

  1. Янгибозор тумани Бошқирших қишлоғи ҳудудидан “Қодир Ахмад” хусусий корхонасига туман ҳокими заҳирасида турган Бошқирших қишлоғи ҳудудидаги № 218к, 288к - контурларида жойлашган умумий ер майдони 3,0 гектар, шундан суғориладиган экин ер майдонлари 3,0 гектардан иборат ер участкасида сабзавот полиз маҳсулотларини етиштириш учун узоқ муддатли ижарага ажратиб беришни сўраб ёзган аризаси талаби қаноатлантирилсин.
  2. Янгибозор тумани Бошқирших қишлоғи ҳудудидан “Қодир Ахмад” хусусий корхонасига Бошқирших қишлоғи қишлоқ хўжалик ер тархининг 218к, 288к - қисм контурларидан жами 3,0 (30000 кв.м) гектар ер майдонида узоқ муддатли ижарага ер майдони ажратиб берилсин.
  3. “Қодир Ахмад” хусусий корхонаси раҳбари М.Рахимовга ажратиб берилган ер участкасида икки йил мобайнида фойдаланмаган тақдирда ва бошқа мақсадларда фойдаланилганда, қонунларда белгиланган тартибда туман ҳокимининг қарори бекор қилиниши юзасидан огоҳлантирилсин.
  4. Янгибозор тумани қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи (А.Рамазанов) га ушбу қарорга асосан, ажратилаётган ер майдонини жойи (натура) да белгилаб бериш ҳамда туман ер ҳисоботини тузишда ушбу ўзгаришни ҳисобга олиш вазифаси топширилсин.    
  5. Туман давлат солиқ инспекцияси (Ў.Аширов) га белгиланган тартибда солиққа тортиш вазифалари топширилсин.
  6. Ушбу қарорни ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

 

Туман ҳокими                                         У.Курбанов


Май 17, 2021
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 597 марта