Очиқ мулоқот

Аёл — жамият кўзгуси, миллат тарбиячиси. Унинг меҳр-муҳаббати келажагимиз эгаларининг жонажон Ватанимиз равнақи ва осойишталиги, халқимиз фаровонлиги йўлида садоқат билан хизмат қиладиган баркамол инсонлар сифатида вояга етишида муҳим омил ҳисобланади.

Туман ҳокимлиги матбуот хизмати ва туман оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган очиқ мулоқотда ҳам ана шу масалалар юзасидан сўз юритилди. Унда тадбиркор ва маҳалланинг фаол аёллари иштирок қилди.

Шунингдек, туман ҳокими ўринбосари Ҳ.Ўрозбоеванинг туманда хотин-қизларга берилаётган имкониятлар ва бу борада амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи тингланди.

Эркин ва очиқ руҳда ўтган мулоқотда фаол аёллар томонидан туманда “Ижодкор аёллар” клубини ташкил этиш таклифи қўллаб-қувватланди.

Янгибозор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати


Октябрь 27, 2023
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 222 марта