Очиқ мулоқот ўтказилди

Тадбирда аҳолига меҳнат бозоридаги имкониятлар, ўзини ўзи банд қилиш йўллари, касб-ҳунар ўргатиш курслари ҳамда давлат томонидан бериладиган субсидиялар ҳақида батафсил маълумотлар тақдим этилди.

 Муҳокамалар давомида жойларда ишсизликни камайтириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли фаоллигини ошириш борасида амалий таклифлар илгари сурилди.

 Субсидия ажратиш тартиби, ҳужжатлар рўйхати ва ариза топшириш жараёнлари аниқ ва ошкора тарзда тушунтирилди.
Бундай очиқ мулоқотлар жамиятда ижтимоий фаолликни ошириш, аҳоли муаммоларини жойида ҳал этиш ва давлатнинг кенг имкониятларидан самарали фойдаланишга хизмат қилади. Мулоқотда туман ҳокими Руслан Жуманиязов, масъул ташкилотлар ва ОАВ ходимлари иштирок этди.


Июнь 16, 2025
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 2 марта