Очиқ мулоқот ўтказилди



Бугун белгиланган медиа режа асосида очиқ мулоқот ўтказилди. Унда камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.
Ижтимоий дафтарларда рўйхатда турган фуқароларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда даромад манбаларини яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисоботлар тингланди.
Мулоқот давомида эҳтиёжманд оилаларга кўрсатилаётган амалий ёрдамлар, субсидия ва имтиёзлар, касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорликка жалб этиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.
Мулоқотда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок қилди.
Янгибозор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати
Февраль 02, 2026
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 9 марта
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 9 марта
