ПРОКУРОР ВА ЁШЛАР

Вилоят прокурори Ж.Ҳатамов Янгибозор туманида ёшлар билан учрашди.Учрашув тадбири ёшлар иштирокидаги югуриш марафонидан бошланди. Бошқирших қишлоғига кириш йўлидан Маданият марказигача бўлган масофани биринчилардан бўлиб босиб ўтган қатнашчилар вилоят прокурори томонидан муносиб тақдирланди. Шундан кейин тумандаги ишсиз ёшлар учун “Бўш иш ўринлар ярмаркаси” ва китоб савдоси ўтказилди. Ярмаркада 77 та ташкилот ўзининг 226 бўш иш ўринлари билан қатнашди. 8 нафар ёшнинг бандлиги таъминланди.
Вилоят прокурори Бошқирших маданият марказида ташкил қилинган тўгараклар фаолияти билан танишди. Кутубхонада бўлган кичик мушоирада фаол иштирок қилган ўқувчиларга бадиий китоблар совға қилди.
Прокурорнинг ёшлар билан бўлган учрашуви ҳам очиқ, самимий ўтди. Унда ёшлар ўзларининг муаммолари ва таклифларини билдиришди. 17-мактабнинг 10-синф ўқувчиси Юсуфбоева Чарос шеърий тўпламининг нашр қилинишида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Болалар, ўсмирлар спорт мактабининг гимназтика ўргатувчиси Аматова Саломат ўқувчилар шуғулланиши учун зарур инвентарлар олиб берилишида амалий кўмак сўради. Вақтинча ишсиз бўлган Эшчанова Садоқат эса ўзининг кўргамасини вилоятда ташкил қилинишида ёрдам сўради. Садоқат Эшчанова болалигидан рассомчилик санъатига қизиқади. У ҳозирги кунда Зулфия номидаги давлат мукофоти учун ўтказиладиган танловга тайёргарлик кўрмоқда. Ёшлар томонидан билдирилган муаммолар юзасидан мутасадди ташкилотларга керакли топшириқлар берилди. Ижроси назоратга олинди. Шунингдек тадбир давомида фаол иштирокчилар тақдирланди. Учрашув якунида 50 нафардан ортиқ ёшлар тумандаги “А Камоладдин А” хусусий корхонасида бўлишиб, корхона раҳбарининг тадбиркорлик фаолияти билан танишди.
Туман ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИ
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 1176 марта