Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Янгибозор туманида ички йўллар таъмирталаблиги тўғрисидаги хабар юзасидан видеолавҳада кўрсатиб ўтилган Барҳаёт маҳалласида “Қишлоқ жойларини барқарор ривожлантириш” лойиҳаси доирасида 5,6 км  ички кўчаларида таъмирлаш, 3,7 км автомобиль йўлларида асфальтлаш, 1,9 км йўлни шағаллаштириш ишлари амалага оширилишини маълум қиламиз.  Лойиҳа ижроси 2024-йилда бажарилиши режалаштирилган.

 

Янгибозор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати


Декабрь 04, 2023
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 96 марта