Сайёр қабул

Паҳлавон Махмуд маҳалласида  туман ҳокими Руслан Жуманиязовнинг туман халқ қабулхонаси билан ҳамкорликда навбатдаги сайёр қабули ўтказилди. Унда Манғитлар ва Бўстон маҳаллалари фуқаролари ҳам иштирок қилди.

Қабулда маҳалладаги   фуқароларнинг уй-жой таъминоти, даволаниш учун моддий ёрдам, иш бандлиги, ички йўллар, ичимлик суви билан боғлиқ мурожаатлар тингланиб, муаммолар зарур мутахассисларни жалб қилган ҳолда ўрганилди ва қонуний ҳал қилиш чора-тадбирлари белгиланди.

Янгибозор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати


Октябрь 20, 2023
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 196 марта