Сайёр қабул

Паҳлавон Махмуд маҳалласида  туман ҳокими Руслан Жуманиязовнинг туман халқ қабулхонаси билан ҳамкорликда навбатдаги сайёр қабули ўтказилди. Унда  Манғитлар ва Бўстон маҳаллалари фуқаролари ҳам иштирок қилди.

Қабулда маҳалладаги   фуқароларнинг уй-жой таъминоти, ички йўллар билан боғлиқ мурожаатлар тингланиб, муаммолар зарур мутахассисларни жалб қилган ҳолда ўрганилди ва қонуний ҳал қилиш чора-тадбирлари белгиланди.

Шунингдек, туман ҳокими маҳалла аҳли билан суҳбатлашиб, хонадонлардаги иссиқлик ҳолати, электр ва ичимлик суви тизимининг барқарорлигини ўрганди.

Янгибозор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати


Декабрь 14, 2023
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 76 марта