Сертификатлар топширилди

Янгибозор туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан пайвандчилик, тикувчилик касб-ҳунар ўқитиш маскани тингловчиларига Сертификатлар топширилди.

Тингловчилар ҳоким ёрдамчиларининг тавсияномаси асосида ўқитилган ва улар эндиликда ўз –ўзини банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўта олади. Шунингдек, тадбиркорлигини йўлга қўйиб, имтиёзли кредит олиши ёки сертификат йўналаиши бўйича ишга жойлашиши мумкин.

Тадбирда туманга ҳоким ёрдамчиларини мувофиқлаштириш бўйича Республикадан бириктирилган вакил Феруз Сапарбоев иштирок этди.

Мазкур давлат намунасидаги сертификат ўрта махсус касб-ҳунар коллежи дипломи билан тенглаштирилган бўлиб, келгусида улар ўз фаолиятини олиб боришида муҳим ўрин тутади.

 

Янгибозор туман ҳокимлиги матбуот хизмати.

 


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK Май 19, 2022 - Автор: Umida Nurmetova