Спорт паспортини давлат хизматлари орқали бериш йўлга қўйилади

Ҳукумат қарори билан (309-сон, 24.07.2023 й.) “Спортчиларга спорт паспортини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди

Унга кўра, Спорт паспорти иккинчи ўсмирлар спорт разрядидан паст бўлмаган разрядга эга бўлган, тегишли спорт тури (бир ёки бир неча) билан мунтазам равишда шуғулланиб келаётган ва спорт мусобақаларида доимий равишда иштирок этувчи спортчига берилади.

Давлат хизмати давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали ваколатли орган (Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги) томонидан кўрсатилади.

16 ёшга тўлмаган спортчилар учун уларнинг ота-онаси ёки қонуний вакили томонидан мурожаат қилинади.

 

Янгибозор тумани адлия бўлими юридик хизмат

кўрсатиш маркази бошлиғи:                                                                           Н.Нуржанов


Август 05, 2023
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 160 марта