Ташаббускор ва фаол номзодлар сайланмоқда

Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг жорий йил 16 мартдаги “Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори асосида вилоятимизда ҳам сайлов жараёнлари юқори савияда ўтказилмоқда.

 

Аввало, сайловни ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи вилоят, туман ва шаҳар комиссиялари, ишчи гуруҳлар томонидан аҳоли ўртасида кенг тарғибот ишлари олиб борилди. Маҳалла фуқаролар йиғини раиси лавозимига обрў-эътиборли, фаол ва ташаббускор номзодлар кўрсатилди. Ҳар бир кўча, қишлоқдан вакиллар йиғилишида иштирок этувчилар рўйхати шакллантирилди.

Бугундан жойларда фуқаролар йиғини раиси сайлови бошланди.Туманда май ойи охиригача 30та маҳаллада фуқаролар йиғини раиси сайлови ўтказилади.


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK Май 17, 2022 - Автор: Umida Nurmetova