Туман ҳокими Руслан Жуманиязов Шоирлар ва Барҳаёт маҳаллалари еттилиги фаолиятини танқидий-таҳлилий муҳокама қилди.

Бу бўйича тегишли масъулларнинг ҳисоботлари тингланди. Фаолиятида қатор камчиликларга йўл қўйгани ҳамда лавозим мажбуриятларини лозим даражада бажармагани учун Шоирлар ва Барҳаёт маҳалла раислари ва ҳоким ёрдамчиларига "хайфсан" интизомий жазоси қўлланилди.

Йўл қўйилган камчиликларни бартараф қилиш учун бир ҳафта муддат берилди.

Ўрганиш ишлари давом қилади.


Май 22, 2024
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 85 марта