Туманимизда анъанавий IV устозлар Миллий форуми ўтказилди.

Тадбирда сўзга чиқганлар, мактабгача ва мактаб таълими соҳасидаги ислоҳотлар, таълим муассасаларининг моддий базасини мустаҳкамлаш, педагоглар меҳнатини рағбатлантириш борасида амалга оширилган ишлар, янги ўқув йилига тайёргарлик жараёнлари хусусида тўхталди.

Форумда ёш авлодга таълим- тарбия беришда инновацион иш услублари билан ҳамкасбларига намуна бўлаётган ҳамда фаолиятида юқори натижаларга эришган бир гуруҳ ўқитувчи ва мураббийлар туман ҳокимининг фахрий ёрлиғи, қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.


Август 21, 2025
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 36 марта