ЎҚИТУВЧИЛАР ДАРС ТАҚСИМОТИ ҚАНДАЙ АМАЛГА ОШИРИЛАДИ ЎҚИТУВЧИЛАР ДАРС ТАҚСИМОТИ ҚАНДАЙ АМАЛГА ОШИРИЛАДИ ?
Қуйидаги мезонлардан кимда кўпроқ бўлса, ўша ўқитквчи тўлиқ ставкада дарс олишга ҳақли бўлади.
Шу тартибда тақсимланади дарслар:
Дарслар тақсимотида ўқитувчининг ижтимоий ҳолати инобатга олинмайди. Фақат касбий кўрсаткичларига таянилади.
Вазирлар маҳкамасининг қарорида белгиланган тартибда тақсимланади. 30.06.2020 йилдаги "Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида"ги 3271-сонли низомнинг 15-бандида ўқитувчиларга дарс соатлари қуйидаги кўрсаткичларнинг устувор кетма-кетлиги асосида тақсимланади дейилган яъни:
халқаро олимпиадалар ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар;
ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган халқаро олимпиадалар ғолиблари;
чет тили ва STEAM фанларидан мутахассислиги бўйича халқаро сертификатларга эга ўқитувчилар TESOL Level 5, SEFR B2, IELT 6 ва ундан юқори, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланадиган бошқа сертификатлар);
ТОП-1000 университетлар рейтингига кирадиган дунёнинг етакчи университетларини битирган ўқитувчилар;
асосий олимпиадаларнинг республика босқичи ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар;
ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган асосий олимпиадаларнинг республика босқичи ғолиблари;
республика босқичидаги кўрик танловларда (йил ўқитувчиси) совринли ўринларга эга бўлган ўқитувчилар;
олий малака тоифасига эга ўқитувчилар;
биринчи малака тоифасига эга ўқитувчилар;
асосий олимпиадаларнинг вилоят ва туман босқичи ғолибларининг ўқитувчилари;
иккинчи малака тоифага эга ўқитувчилар;
педагогик йўналиш бўйича магистр даражасига эга ўқитувчилар;
белгиланган тартибда ўз фанидан ўтказилган назарий ва амалий синовлар натижаси бўйича аъло баҳоларга эга ўқитувчилар;
олий маълумотли тоифасиз ўқитувчилар;
қайта тайёрлаш бўйича дипломга эга ўқитувчилар;
олий таълим муассасаларининг педагогик йўналиш бўйича битирувчи босқич талабалари;
педагогик йўналиш бўйича хорижий давлатларнинг олийгоҳларини битирган, бироқ дипломи тан олинмаган ўқитувчилар;
олий маълумотли ўқитувчилар билан таъминлангунига қадар ўрта махсус, профессионал маълумотга эга ўқитувчилар;
олий маълумотли ўқитувчилар билан таъминлангунига қадар умумтаълим муассасасининг тегишли мутахассислиги бўйича раҳбар ходимлари.
Янгибозор туман адлия бўлими юридик хизмат
кўрсатиш маркази бош юрисконсулти У.Алламов
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 278 марта