Ўзбек халқи тўйлари бири-биридан гўзал урф-одатлар, анъаналарга бой тарзда ўтказилади

Дарҳақиқат, тўй яхши кун, халқимиз бу кунни йиллаб кутади, йиғади, тўплайди, халққа ош, тўй-томоша қилади. Фарзандларига энг қиммат мебеллар ҳадя қилади, лекин уларнинг орасида 100 та китоб сиғадиган, битта қўчқорнинг ҳам пули кетмайдиган китоб жавони олиб бериш кўпчилигимизнинг ҳаёлимизга ҳам келмайди.
Янгибозорликлар тўйларда келин-куёв сепига китоб жавони ҳамда оила илми, ота-оналик, келин-куёвлик илми билан сайқалланган китоблар тўпламини совға қилишдек савобли ташаббусни илгари суришди.
Албатта янги ҳаётга қадам қўйган ёш оила ҳаёти илму-зиё билан бошланиши, оилада камол топган фарзандлар ҳам илмталаб, китобсевар бўлиб улғайишлари каби эзгу ниятлар ушбу ташаббусда жамланган. Китоб билан янги хаёт бошлаётган оиланинг албатта бахтли яшашига ишонамиз!


Август 08, 2023
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 77 марта