Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Биз бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – ватанмиз!” ғояси илгари сурилди.

Бугун мамлакатимизда 30 ёшгача бўлган ёшлар 19 миллиондан ортиқни ташкил этади. Яъни мамлакатимиз аҳолисининг 55 фоизини ёшлар ташкил қилади. Бу эса Президентимизнинг ёшлар билан ишлаш барча раҳбарнинг, кенг жамоатчиликнинг, бутун жамиятимизнинг энг устувор вазифаси экани ҳақидаги таъкидларига чуқур эътибор қаратишимиз лозимлигини кўрсатади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Биз бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – ватанмиз!” ғояси илгари сурилди. Мазкур ғоя асосида айни дақиқаларда Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёшлар ишлари агентлиги ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида бутун республикамиз бўйлаб “Маънавият марафони”га старт берилди.


Лойиҳа доирасида Янгибозор туманида “Ватаним байроғини баланд кўтараман”, “Китоб – билим булоғи”, “Онамдайин меҳрибон Ватан”, “Аждодлар мардона руҳи сенга ёр!”, Заковат бўйича “Маънавият ва маърифат маркази кубоги”, “Инсон қадри”, “Спорт – тинчлик элчиси” “Саломлашиш одоби” каби мавзуларда турли акция, кўргазмали танловлар, китоб ярмаркалари, бадиий-адабий кечалар, спорт мусобақалари ҳамда концерт дастурлари ўтказилди. Бу тадбирлар туман ҳудудидаги мактабгача ва мактаб таълими, маҳаллаларда ҳамда бошқа жамоат ташкилотларида бўлиб ўтди ва уларда 7 мингдан ортиқ аҳоли ва ёшлар қамраб олинди.
Бутун республикамизда бўлгани каби туманимизда ўтказилган бугунги тадбирларимиз ёшларимизда миллий қадриятларимизга ҳурмат ҳиссини мустаҳкамлашига, Ватанга бўлган муҳаббат ва садоқатини юксалтиришига ишонамиз.


Ноябрь 11, 2023
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 236 марта