Кўрик-танловда Янгибозор туманида кўп йиллар биргаликда бахтли ҳаёт кечирган, эл-юрт орасида ўзига яраша ҳурмат ва эътибор қозонган, фарзандларини комил инсонлар қилиб тарбиялаб элга қўшган ибратли оилалар ўзаро беллашдилар.
Якуний натижаларга кўра, Алимовлар оиласи танловнинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди. Иштирокчиларга Оила ва хотин-қизлар бўлимининг эсдалик совғалари топширилди.