Ҳурматли тадбиркорлар жарималардан огоҳ бўлинг!!!

Келинг шулардан бири бўлган ва сўнги қабул қилинган “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги ЎРҚ-701-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида фикр юритамиз.

Истеъмолчилар томонидан электр энергиясидан фойдаланишда бахтсиз ходисаларни олдини олиш, электр қурилмаларини эксплуатация қилишда содир бўлиши мумкин бўлган аварийвий ҳолатларни, электр қурилмаларини нотўғри ўрнатилиши оқибатида ёнғин ҳодисаларини олдини олиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари”нинг 29-банди кўра, корхоналар, бинолар, иншоотлар, уларнинг навбатлари ёки алоҳида ишлаб чиқаришларнинг техник шартларга мувофиқ ишлаб чиқилган электр таъминоти лойиҳалари (ишчи лойиҳалари) қонунчиликда белгиланган тартибда ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан кўриб чиқилиши ва «Ўзэнергоинспекция» билан келишилиш лозимлиги белгиланган.

Ушбу талаблар, айтиб ўтилган объектлардаги ўрнатилган электр қурилмаларнинг жаъми қуввати 20 кВт ва ундан юқори бўлган истеъмолчилар томонидан бажарилиши зарурдир.

Электр таъминоти лойихаларининг барчаси “Ўзэнергоинспекция” билан келишиш тартиби, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 31 августдаги 555-сонли қарори билан тасдиқланган “Юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти” талаблари асосида кўриб чиқилади.

Маъмурий регламентда, истеъмолчи буюртмаси асосида лойиҳалаш ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган электр энергия таъминоти лойиҳалари истеъмолчи ёки ушбу лойиҳа ташкилоти томонидан лойиҳани келишиш учун давлат хизматлари марказига мурожаат этиши белгиланган.

Мурожаат асосида лойиҳа “Ўзэнергоинспекция” томонидан қонун хужжатлари талабларида белгиланган муддатларда кўриб чиқилади ва тегишли келишиш бўйича тегишли хулосалар берилади.

Жумладан, кучланиши 1 000 В гача (1 кВ) ва 6 - 10 кВ бўлган электр қурилмалари учун — уч иш кунида;

кучланиши 35 кВ ва ундан юқори бўлган электр қурилмалари учун — беш иш кунида кўриб чиқиши шарт.

Тақдим этилган лойиҳада камчиликлар аниқланган тақдирда ушбу лойиҳа келишилмасдан, камчиликлар асосланган ҳолда қайтарилади.

Лойиҳада камчиликлар тўлиқ бартараф этилгандан сўнг, истеъмолчи ёки лойиха ташкилоти томонидан “Ўзэнергоинспекция”га қайта кўриб чиқиш учун такрорий мурожаат этади.

Агарда, юқорида қайд этилган қарор талаблари истеъмолчилар томонидан бажарилмасдан фаолиятни амалга оширса, Ўзбекистон Республикасининг “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги ЎРҚ-701-сонли Қонунига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баробари, яъни ҳозирги кунда 40 млн 500 минг сўм миқдорида жаримага тортилиши ҳамда “Маъмурий жавобгарлик Кодекси”нинг 165-моддасига мувофиқ жазо чоралари қўлланилади.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, “Ўзэнергоинспекция” томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги ЎРҚ-701-сонли Қонун талабларини бузиш ҳолатлари

Ҳурматли тадбиркорлар! Ушбу жарималарга тушиб қолмаслик мақсадида, ўзингизга тегишли қарашли объектларнинг электр таъминоти лойиҳаларини “Ўзэнергоинспекция” билан келишилган ёки келишилмаганлигига аниқлик киритиб, агарда ушбу лойиҳалар келишилмаган тақдирда, уни “Ўзэнергоинспекция” билан келишиш чораларини зудлик билан кўришингиз зарурлигини маслаҳат берамиз.

Шу билан бига, электр таъминоти лойиҳаларини келишишда қандайдир саволлар тўғилса “Ўзэнергоинспекция”нинг қуйидаги 71-200-02-86 Ишонч телефонларига мурожаат этишингиз мумкин.

 

“Ўзэнергоинспекция” Хоразм ҳудудий бўлими етакчи мухандиси Иномжон Бобожонов Маматсопоевич


Сентябрь 12, 2022
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 300 марта