Янгибозор туманида“Ёшлар дафтари” жамғармаси бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида
Халқ депутатлари Янгибозор тумани Кенгаши қайд қиладики, “Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 250-сонли қарорига асосан туманда “Ёшлар дафтари” жамғармаси ташкил қилинган бўлиб, бугунги кунга қадар “Ёшлар дафтари” жамғармаси ҳисобига 1 млрд. 52,0 млн. сўм маблағлар шакллантирилган бўлиб, ушбу маблағнинг 1 млрд. 20,5 млн. сўми 488 нафар “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш учунсарфланди.
Жумладан,
- 313 нафар ёшларга 58,8 млн. сўмлик бир марталик моддий ёрдам кўрсатилган;
- 20 нафар "Темир дафтар" ва "Ёшлар дафтари"га кирган, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган оила фарзандлари учун туманда "Эверест" ўқув марказида ўқув курслари ташкил қилинган эди. Ҳозирги кунда 15 нафари эса шу йили олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари топшириб, 12 нафари талабалик бахтига муяссар бўлди. ўқитиш ҳаражатлари учун 24,4 млн. сўм;
- “Ёшлар дафтари”га киритилган 52нафар ёрдамга мухтож ва бандлиги таъминланмаган оила фарзандларини касб-ҳунарга ўқитиш “ВС” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотида 2,5 ойлик ўқув курси бошланиб жамғарма маблағлари ҳисобидан 97,5 млн.сўм;
- 39 нафар ёшларга Асбоб-ускуналар ва меҳнат қуроллари харид қилишлари учун 251,7 млн. сўмлик субсидиялар ажратилди;
- Тумандаги “Ёшлар дафтари”га киритилган оилаларнинг фарзандларининг 8 нафарига таълим тўлов-контрактларини тўлаб бериш учун 28,8 млн. сўм;
- “Хоразм ёшларини қўллаб-қувватлаш” жамғармаси маблағлари ҳисобидан 57 нафар ёшларга таълим тўлов-контрактларини тўлаб бериш учун 437,8 млн. сўм;
- Жаррохлик операцияларини ўтказиш ва даволанишга мухтож 8 нафар ёшларнинг операция ва даволанишга тўлов харажатлари учун 39,0 млн. сўм;
- Уй-жойга мухтож ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида тумандаги 1нафар “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшнинг Турар жой ижараси компенсацияси учун 3,0млн. сўм;
- Ёшларнинг истедодларини қўллаб-қувватлаш бўйича 8 нафар ёшларга сафар харажатлари учун 21,2 млн. сўм;
- “Ёшлар дафтари”га киритилган 37 нафар ёшларнинг сафарбарлик чақируви резерви харажатлари учун 48,0 млн. сўм ;
- Беш муҳим ташаббус тадбирларини молиялаштириш бўйича 17 та тадбир учун 314,9 млн. сўм;
- Бошқа йўналиш бўйича 1 нафар чин етим ёшга уй-жой билан таъминлашга 125,0 млн. сўм, уйини маиший техника воситалари билан таъминлаш учун 8,2 млн. сўм маблағлари ажратилган.
Юқорида қайд қилинганларни инобатга олиб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 - , 24 - моддасига мувофиқ, халқ депутатлари Янгибозор тумани Кенгаши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
- Туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари И.Қаландаровнинг Янгибозор туманида“Ёшлар дафтари” жамғармаси бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маърузаси маълумот учун қабул қилинсин.
- Секторлар раҳбарларига, туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари (И.Қаландаров) Ёшлар ишлари агентлигининг туман бўлими, маҳаллалардаги ёшлар етакчиларига:
- ёшларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ёшларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, улар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш бўйича ташаббуслари, уларнинг эҳтиёжлари ва хоҳиш-истаклари ўрганилади ва Васийлик кенгашига тегишли тадбирларни молиялаштириш ҳақида таклиф киритсин.
3.Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг Ёшлар сиёсати, хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари бўйича доимий комиссияси зиммасига юклатилсин.
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 489 марта