Янгибозор туманида 25-октябр «Ички ишлар органлари ходимлари куни» муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда туман ҳокими, сектор раҳбарлари ва ички ишлар органи ходимлари иштирок этди.

Туман ҳокими Руслан Жуманиязов сўзга чиқиб, туман ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида ички ишлар органлари томонидан тезкор-профилактик чора-тадбирлар олиб борилаётгани, бунда ҳар бир ходимнинг алоҳида ўрни борлигини эътироф этди.

Тадбирда ўз хизмат вазифаларига сидқидилдан ёндошиб, жиноятчиликка қарши курашиш ва унинг олдини олиш билан бир қаторда туман ҳудудида олиб борилаётган тадбирларда фаол иштирок этиб келаётган фидойи ходимларнинг бир гуруҳига туман ҳокимлигининг қимматбаҳо совғалари топширилди.

Туман ҳокимлиги матбуот хизмати


Октябрь 25, 2023
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 201 марта