Янгибозор туманидаги фуқаролар йиғинларининг 2020 йилнинг II-ярим йиллик фаолиятини рейтинг баҳолаш натижалари тўғрисида

2 февраль 2021 йил

№ 39-167-сон

Янгибозор шаҳарчаси

 

 

Янгибозор туманидаги фуқаролар йиғинларининг 2020 йилнинг II-ярим йиллик фаолиятини рейтинг баҳолаш натижалари тўғрисида

 

Халқ депутатлари туман Кенгаши қайд қиладики, Янгибозор туманида 28 та фуқаролар маҳалла фуқаролар йиғини бўлиб, 2020 йилнинг II-ярим йиллигида туман аҳолиси сони 86300 нафарни ташкил қилган. Жами оилалар сони 24058 та.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги
485-сонли қарори билан тасдиқланган Низом асосида Янгибозор туманидаги фуқаролар йиғинларининг 2020 йил II-ярим йиллик фаолияти мутасадди идора ва ташкилотлардан ҳамда фуқаролар йиғинлари томонидан тақдим этилган маълумот ва ҳисоботларни умумлаштириш, таҳлил қилиш ва асослантириш йўли билан баҳоланди.

Қарор билан тасдиқланган Фуқаролар йиғинлари фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисида низомининг 1-иловасига асосан туман Давлат хизматлари маркази, АТБ “Агробанк” Янгибозор филиали, АТ “Халқ банки” Янгибозор филиали, туман молия бўлими, туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими, туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, туман ДСИ, Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш бўлими, туман ички ишлар бўлими, туман прокуратураси, туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши ва фуқаролар йиғинларига қуйидаги маълумотларни тақдим қилишлари бўйича  маълумотлар олинди.

Жумладан,

- фуқароларга тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва кредитлар ажратилишига кўмаклашиш;

- эҳтиёжманд ва камбағал оилаларни аниқлаш;

- аҳоли бандлигини таъминлашга ва расмийлаштиришга кўмаклашиш натижадорлиги;

- оилавий ажралишларнинг олдини олиш даражасини аниқлаш;

- нотинч ва муаммоли оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш;

- маҳаллаларда содир этилган жиноятларнинг камайиши ва олди олинган жиноятлар ҳолати;

- ўзини ўзи ўлдиришга суиқасд қилиш ҳолати;

- аҳоли ўртасида турмуш тарзини қарор топтиришга қаратилган чора-тадбирлар натижадорлиги;

- ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш;

- ҳудуд ҳамда аҳоли муаммоларининг секторларга, мутасадди идора ва ташкилотларга тақдим этилганлиги ҳамда улар томонидан муаммоларнинг ҳал қилинганлик даражаси;

- аҳолининг томорқа ер участкаларидан унумли фойдаланилаётганлиги бўйича уларнинг рейтинги аниқланди.

Рейтинг натижалари бўйича:

2021 йил 23 январь куни тумандаги фуқаролар йиғинларининг секторлар кесимидаги II-ярим йиллик фаолиятини рейтинг баҳолаш натижалари қуйидагиларни ташкил этиб, 11 та меъзон бўйича баҳоланди.

Баҳолаш натижаларига кўра, тумандаги 28 та маҳалланинг 11 таси (39,3 %) “намунали”, 13 таси (46,4 %) “яхши” ва 4 таси (14,3 %) “қониқарли” деб топилди.

Баҳолаш натижаларини секторлар кесимида кўриб чиқсак:

1-сектор ҳудудида: 7 та маҳалладан 1 та маҳалла “намунали”, 5 та маҳалла “яхши”, 1 та маҳалла “қониқарли” деб топилди.

Жумладан: Паҳлавон Маҳмуд маҳалласи “намунали”; “Бўстон”, “Манғитлар”, “Оча-қалъа”, “Гулистон” ва “Наврўз” маҳаллалари “яхши”, “Ширинлар” маҳалласи “қониқарли” деб баҳоланган.

2-сектор ҳудудида: 8 та маҳалладан 4 та маҳалла “намунали”, 2 та маҳалла “яхши”, 2 та маҳалла “қониқарли” деб топилди.

Жумладан: “Қоратепа”, “Ҳайват”, “Тозадўрман” ва “Барҳаёт” маҳаллалари “намунали”; “Халқобод” ва Ҳамид Олимжон маҳаллалари “яхши”, “Шоирлар” ва “Дўстлик” маҳаллалари “қониқарли” деб баҳоланган.

3-сектор ҳудудида: 6 та маҳалладан 2 та маҳалла “намунали”, 3 та маҳалла “яхши”, 1 та маҳалла “қониқарли” деб топилди.

Жумладан: “Навбаҳор” ва “Янги ёп” маҳаллалари “намунали”, “Олтинкўл”, “Чўболончи” ва “Жайхун” маҳаллалари “яхши”, “Юқори Башқир” маҳалласи “қониқарли” деб баҳоланган.

4-сектор ҳудудида: 7 та маҳалладан 4 та маҳалла “намунали”, 3 та маҳалла “яхши” деб топилди.

Жумладан, “Боғолон”, “Истиқлол”, “Минг Боғолон” ва “Қиёт” маҳалласи “намунали”, “Ифтихор”, “Катли” ва “Қадрият” маҳаллалари “яхши” деб баҳоланган.

Янгибозор туман ҳокимининг Хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг 1-ўринбосари М.Машарипованинг “Янгибозор туманидаги фуқаролар йиғинларининг 2020 йилнинг II-ярим йиллик фаолиятини рейтинг баҳолаш натижалари тўғрисида”ги ахборотини муҳокама қилиб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига мувофиқ,

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

 

  1. Янгибозор туман ҳокимининг Хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ўринбосари М.Машарипованинг “Янгибозор туманидаги фуқаролар йиғинларининг 2020 йилнинг II-ярим йиллик фаолиятини рейтинг баҳолаш натижалари тўғрисида”ги ахбороти раҳбарлик ва маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Янгибозор тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими (Ф.Рўзметова)

-баҳолаш мезонлари асосида тўпланган баллар умумий йиғиндисига кўра фаолияти “яхши” деб топилган 13 та ва “қониқарли” деб топилган 4 та фуқаролар йиғинида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш ҳамда мавжуд муаммолар ва камчиликларни бартараф этиш бўйича манзилли Дастурлар ишлаб чиқилиб, ижрога қаратилсин;

- баҳолаш мезонига асосан қониқарли деб топилган маҳалла фуқаролар йиғинларига туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан амалий ёрдам кўрсатилиб, рейтинг кўрсатгичларини яхшилаш чораларини кўрсин.

  1. “Намунали” деб топилган 11 та фуқаролар йиғинининг 44 нафар ходимлари ва жамоатчилик асосида фаолият юритаётган 11 нафар фаолларини рағбатлантириш ҳамда уларнинг иш тажрибаларини кенг оммалаштириш юзасидан маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ва сектор раҳбарлари томонидан манфаатдор идора ва ташкилотлар билан биргаликда тегишли чоралар кўрилсин.
  2. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати (У.Нурметова)га:

- мазкур қарор туман ҳокимлигининг интернетдаги расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

  1. Халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгашининг Ижтимоий-маданий ривожлантириш, ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари масалалари бўйича доимий комиссия раиси (Ф.Рўзметова) зиммасига юклатилсин.

 

Халқ депутатлари туман
Кенгаши депутати, сессия раиси              
                                     Ж.Ўтамов 


Февраль 02, 2021
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 745 марта