Халқ депутатлари Янгибозор тумани Кенгашининг “Саховат ва кўмак” жамғармасига тушган маблағларни сарфлаш тўғрисида
Халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгаши
ҚАРОРИ
8 май 2020 йил |
№ 8-48 сон |
Янгибозор шаҳарчаси |
Халқ депутатлари Янгибозор тумани Кенгашининг “Саховат ва кўмак” жамғармасига тушган маблағларни сарфлаш тўғрисида
Мамлакатимизда Коронавурус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш ва бошқа глобал хавф-хатарлар даврида халқимизнинг тарихий ва маънавий қардриятларни, меҳр-саховат, оқибат ва ҳикмат каби юксак фазилатларини инобатга олган ҳолда, аҳолини самарали ижтимоий қўллаб-қувватлаш юзасидан самарали ишлар олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 апрелдаги “Маҳалла” фонд республика бошқаруви, фонднинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимлари, туман ва шаҳар бўлинмалари ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда “Саховат ва кўмак” жамғармаси ташкил этиш тўғрисидаги 213-ф-сонли фармойиши қабул қилиниб, Жамғарма маблағларини сарфлаш, тасарруф этиш Қорақалпоғистон Республика Жўқорғи Кенгеси, халқ дедепутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) кенгашларининг қарорлари асосида амалга оширилиши кўрсатилган.
Жамғарма маблағлари коронавирус пандемияси ва карантин даврида ижтимоий ҳимояга муҳтож, кўп фарзандли оилаларга, ногиронлиги бўлган шахсларга ва ёлғиз қарияларга, ўз даромадини йўқотган вақтинча ишсиз бўлган шахсларга пул маблағлари, кундалик истеъмол товарлари, дори воситалари ва бошқа маҳсулотлар билан таъминлаш учун ишлатилиши белгиланган.
Туманда сектор раҳбари тегишли маҳалла фуқаролар йиғинлари билан биргаликда оилаларни, фуқароларни моддий аҳволини ўрганиб, ўн кунлик ёрдам кўрсатиладиган эҳтиёжманд оилалар рўйхати ва уларга берилиши керак бўладиган маблағлар, кундалик истеъмол товарлари, дори воситалари ва бошқа махсулотлар ҳажмини шакллантирилиб йиғилган маълумотлар халқ депутати маҳаллий кенгашларига киритилиши кўрсатиб ўтилган.
“Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағларини мақсадли ва манзилли сарфлаш ҳамда Вазирлар Махкамасининг 213-ф-сонли Фармойишини бажарилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисидаги” Қонунининг 24-моддасига асосан Халқ депутатлари туман Кенгаши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 апрелдаги “Маҳалла” фонд республика бошқаруви, фонднинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимлари, туман ва шаҳар бўлинмалари ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган холда мос равишда “Саховат ва кўмак” жамғармаси ташкил этиш тўғрисида 213-ф-сонли Фармойиши ижро учун қабул қилинсин.
- Ижтимоий ҳимояга мухтож, кўп фарзандли оилаларга, ногиронлиги бўлган шахсларга ва ёлғиз қарияларга, ўз даромадини йўқотган вақтинча ишсиз бўлган шахсларни моддий қўллаб қувватлаш мақсадида 1-иловага мувофиқ тасдиқланган маҳсулотлар рўйхати асосида маҳсулотларни қадоқлаш ҳамда озиқ-овқат махсулотлари сотиб олиш учун туманда фаолият кўрсатаётган “Алибобо Бизнес Центр” масъулияти чекланган жамияти ва “DОN-DUN” масъулияти чекланган жамияти ҳамда дори воситалари олиш учун “Nurbek Asilbek” хусусий корхоналари билан “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Янгибозор туман бўлинмаси томонидан шартнома расмийлаштириш ишлари амалга оширилсин.
- Сектор раҳбарлари маҳалла фуқаролар йиғинлари керак бўладиган маблағлар, кундалик истеъмол товарлари, дори воситалари ва бошқа маҳсулотлар ҳажми бўйича
2-иловага асосан тасдиқланган рўйхат асосида хайрия ёрдамлари манзилли етказилсин. - Тумандаги ижтимоий ҳимояга мухтож оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида, 1.0 млн.сўмгача бир марталик моддий ёрдам пуллари пластик карточкага пул ўтказиш йўли орқали 3-иловадаги манзилли рўйхат асосида тўлаб берилсин.
- Мазкур қарор туман ҳокимлигининг интернетдаги расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
- Ушбу Қарорнинг ижро этилишини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг доимий комиссиясилари ҳамда туман ҳокимининг молия иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Ж.Халметов зиммасига юклатилсин.
Халқ депутатлари туман
Кенгаши депутати, сессия раиси: Ж.Ўтамов
илова
Хоразм вилояти Янгибозор туманида бир нафар кишига озиқ-овқат маҳсулотларга бўлган талаби тўғрисида
МАЪЛУМОТ
№ |
Озиқ-овқат маҳсулотлари |
Меъёри |
Меъёри |
Меъёри |
Меъёри |
1 кг. ўртача нархи |
Маҳсулотларнинг бир кунлик ўртача нархи |
|
1 |
Дуккаклилар (мош) |
3,9 |
27 |
0,12 |
1,4 |
13 000 |
50,6 |
|
2 |
Дуккаклилар (перловка) |
5,6 |
39 |
0,17 |
2,0 |
14 000 |
77,8 |
|
3 |
Жами ун маҳсулоти |
260,3 |
1822 |
7,81 |
93,7 |
|
0,0 |
|
|
- Ун |
13,6 |
95 |
0,41 |
4,9 |
2 900 |
39,5 |
|
|
- Нон |
229,2 |
1604 |
6,88 |
82,5 |
2 000 |
458,3 |
|
|
- Макарон |
17,5 |
123 |
0,53 |
6,3 |
8 000 |
140,0 |
|
4 |
Гуруч |
27,2 |
191 |
0,82 |
9,8 |
7 000 |
190,6 |
|
5 |
Картошка |
146,1 |
1023 |
4,38 |
52,6 |
5 000 |
730,6 |
|
6 |
Карам |
49,7 |
348 |
1,49 |
17,9 |
3 000 |
149,2 |
|
7 |
Сабзи |
54,4 |
381 |
1,63 |
19,6 |
1 500 |
81,7 |
|
8 |
Пиёз |
18,6 |
130 |
0,56 |
6,7 |
3 000 |
55,8 |
|
9 |
Товуқ гўшти |
52,5 |
368 |
1,58 |
18,9 |
45 000 |
2 362,5 |
|
10 |
Сут махсулоти (пишлоқ) |
321,7 |
2252 |
9,65 |
115,8 |
4 000 |
1 286,7 |
|
11 |
Сариёғ |
10,6 |
74 |
0,32 |
3,8 |
40 000 |
422,2 |
|
12 |
Тухум (дона) |
577,8 |
4044 |
17,33 |
208,0 |
800 |
462,2 |
|
13 |
Шакар |
30,6 |
214 |
0,92 |
11,0 |
6 000 |
183,3 |
|
14 |
Ўсимлик ёғи |
25,3 |
177 |
0,76 |
9,1 |
11 000 |
278,1 |
|
15 |
Туз |
4,7 |
33 |
0,14 |
1,7 |
2 000 |
9,4 |
|
16 |
Чой |
9,7 |
68 |
0,29 |
3,5 |
35 000 |
340,3 |
|
Жами |
|
|
|
|
|
7 318,6 |
__ сессияси қарорига 3-илова
Янгибозор туманидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш юзасидан 3 та муҳтож оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш бўйича
МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТ
№ |
Ёрдамга мухтож оила бошлиғининг иси фамилияси |
Яшаш манзили МФЙ номи |
Мавжуд муаммонинг мазмуни |
Кўрсатиладиган амалий ёрдам |
Зарур бўладиган маблағ миқдори (сўмда) |
1 |
Холмуратов Умид |
Янги-ёп маҳалласи |
Холмуратов Умид меъда саратони касаллиги билан касалланган. Ҳозирги кунда даволаниши ва дори-дармон учун моддий ёрдамга муҳтож |
Дори-дармон олиши ва даволанишида амалий ёрдам кўрсатилади. |
1 000 000 |
2 |
Ниязметов Файзулла |
Ҳайват маҳалласи |
Ниязметова Файзулланинг қизи Янгибоева Ҳуснора туғма юрак проки билан касалланган. Ҳозирги кунда даволаниши ва дори-дармон учун моддий ёрдамга муҳтож |
Дори-дармон олиши ва даволанишида амалий ёрдам кўрсатилади. |
1 000 000 |
3 |
Ситанова Гавҳар |
Ифтиҳор маҳалласи |
Ситанова Гавҳар Гипертония касаллигининг 2-даражаси, АГ 3-босқичи, ФС 2-даражаси билан касалланган. Ҳозирги кунда даволаниши ва дори-дармон учун моддий ёрдамга муҳтож |
Дори-дармон олиши ва даволанишида амалий ёрдам кўрсатилади. |
1 000 000 |
ЖАМИ: |
|
|
|
3 000 000 |
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 603 марта