Қўшимов Сардор Бахтиёрович
МАЪЛУМОТНОМА
Қўшимов Сардорбек Бахтиёрович
2023 йил 9 ноябрдан:
Янгибозор тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари
Туғилган йили: Туғилган жойи:
18.08.1991 Хоразм вилояти, Янгибозор тумани
Миллати: Партиявийлиги:
ўзбек Ўзбекистон либерал демократик партияси аъзоси
Маълумоти: Тамомлаган:
олий 2014 й. Тошкент автомобил йўллари институти (кундузги)
Маълумоти бўйича мутахассислиги: менежмент (автотранспорт)
Илмий даражаси: Илмий унвони:
йўқ йўқ
Қайси чет тилларини билади: Ҳарбий (махсус) унвони:
рус тили, инглиз тили йўқ
Давлат мукофотлари билан тақдирланганми (қанақа):
йўқ
Халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман Кенгаши депутатими ёки бошқа
сайланадиган органларнинг аъзосими (тўлиқ кўрсатилиши лозим)
йўқ
МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ
2010-2014 йй. - Тошкент автомобил йўллари институти талабаси
2014-2017 йй. - Урганч шаҳар “Урганч боғи эрам” масъулияти чекланган жамият ҳаракат хавфсизлиги раҳбари
2017-2017 йй. - Янгибозор туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бош ҳисобчиси
2017-2018 йй. - Янгибозор туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими кадрлар, ҳужжатлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича мутахассиси
2018-2018 йй. - Янгибозор туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бош ҳисобчиси
2018-2019 йй. - Янгибозор туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғининг иқтисодиёт масалалари бўйича ўринбосари
2019-2019 йй. - Янгибозор туман ҳокимлиги қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича бош мутахассиси
2019-2021 йй. - Янгибозор туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари
2021-2022 йй. - Хоразм вилояти “Чорвонасл” агентлиги бош мутахассиси
2022-2023 йй. - Ҳазорасп тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари
2023 й. - ҳ.в. - Янгибозор тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари
Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида:
қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, фермерлик ҳаракатини ривожлантириш ишларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини таркибий ўзгартиришни таъминлаш;
деҳқончилик ва агротехнологияларнинг илғор усулларини жорий этиш чора-тадбирларини кўриш, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига бозор тамойиллари ва механизмлари асосида хизмат кўрсатувчи тармоқлар, бўғинлар ва тузилмаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;
сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолининг бозор тамойиллари ва механизмларини жорий этиш, сув хўжалиги объектларидан фойдаланиш ишларининг ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тадбирларининг бажарилишини мувофиқлаштириш;
қишлоқ хўжалигини, сув хўжалигини ва ўрмон хўжалигини ривожлантириш ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш ишларини ташкил этиш, ушбу соҳаларга ташқи ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш чора-тадбирларини кўриш;
чорвачилик, паррандачилик ва балиқчиликнинг озуқа базасини мустаҳкамлаш, наслчилик ишларини ривожлантириш, ҳайвонларни сунъий уруғлантириш хизматларини кенгайтириш, зооветеринария хизмати кўрсатиш тармоғини ривожлантириш ишларини ташкил этиш;
ипакчиликнинг озуқа базасини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, юқори маҳсулдор тут ипак қуртини етиштириш, тирик пилла етиштиришни кўпайтириш;
табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларнинг сақланишини таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш, табиатни муҳофаза қилиш фаолиятининг самарадорлигини ошириш;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш, сақлаш, дастлабки қайта ишлаш корхоналарини ташкил этиш ва маҳсулотларни экспорт қилиш, шунингдек қишлоқда ишлаб чиқариш ва бозор инфра тузилмаси объектларини ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш;
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 958 марта