Туман ҳокими Руслан Жуманиязов 33-сонли мактабда бўлиб, чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани машғулотлари билан танишди.

ЧҚБТ жараёнида ўқувчилар Қуролли Кучларнинг асосий вазифалари ҳамда умумҳарбий низомлари талабларини, ҳарбий хизмат ва Ватанга қасамёднинг аҳамиятини англаб етади.

Қолаверса, туман Мудофаа бўлими ушбу фан бўйича амалий машғулотлар ўтказилишида ўқув-моддий базасидан фойдаланишлари учун шарт-шароитлар яратиш, ҳамда ҳарбий полигонларда амалий отиш машғулотларини ўтказади.

 

Янгибозор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати


Февраль 06, 2024
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 293 марта