Тумандаги таълим муассасаларида Жалолиддин Мангуберди ва Амир Темур хоналари ташкил этилди

Шу муносабат билан ўтказилган семинарда туман ҳокими Руслан Жуманиязов, Мудофаа бўлими, масъул раҳбарлар иштирок қилди. Дастлаб, туман ҳокимига рапорт берилди. Давлат мадҳияси янгради.

Семинарда миллатимиз фахри, жасур саркарда, миллий қаҳрамон Жалолиддин Мангуберди ва Соҳибқирон Амир Темурнинг ҳаёти, уларнинг тарихимиздаги ўчмас жасорати ёш авлод учун ўзига хос намуна эканлиги, уларнинг ҳаёт йўли ёш авлодни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларимизга садоқатли, жасорат, матонат, иродали қилиб тарбиялашда, инсонларни комилликка етаклаш, мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлашда муҳим маънавий қалқон вазифасини ўташи таъкидланди.

Шунингдек, синфхоналарда ташкил этилган тарихий даврга оид бўлган кўргазмалар билан танишилди.

Янгибозор туман ҳокимлиги матбуот хизмати


Февраль 07, 2024
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 339 марта