Жорий йилнинг 15 ноябридан 15 декабрига қадар "Ёнғин хавфсизлиги ойлиги" ўтказилмоқда

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектлари, шунингдек, аҳоли турар жойларининг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларни жадаллаштириш ва бу ишларда фуқароларнинг иштирокини таъминлашдан иборат.

Ойлик доирасида аҳоли турар жойлари, ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқлари объектларида профилактик тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

Туман ҳокимлиги биносида ўтказилган йиғилишда ҳам ана шу масалалар муҳокама қилинди. Унда туман ҳокими ўринбосари Д. Эркаев, ФВБ бошлиғи Ж. Қурбанов, соҳа вакиллари ва қатор мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирок қилди.

Янгибозор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати


Ноябрь 18, 2023
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 92 марта